Исроил транспорт ва йўл ҳаракати хавфсизлиги вазири Исраэль Кац мамлакат темир йўллар қўмитасининг Қуддусда янги темир йўл станцияси қуриш ҳақидаги таклифини маъқуллади. Янги станцияга АҚШ президенти Дональд Трамп номи берилади, деб хабар қилди «Интерфакс».
Янги вокзалга Трамп номи берилишига сабаб — у Қуддусни Исроил пойтахти деб тан олгани. Темир йўл станцияси Йиғи девори яқинида жойлашади ва Тель-Авив — Қуддус темир йўл линиясининг давоми бўлади.
«Йиғи девори — яҳудийлар учун энг муқаддас ер, ва мен унга олиб борувчи темир йўл станциясига АҚШ президенти Дональд Трамп номини беришга қарор қилдим. Бу унинг Қуддусни Исроил пойтахти деб тан олиш ҳақидаги жасур ва тарихий қарори эътирофидир», — деб қарорини тушунтирди транспорт вазири.
Изоҳ (0)