• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12603.52
    • RUB160.94
    • EUR14676.8
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Исламофобиядан кўзланган ғаразли мақсадлар

    Ўзбекистон мусулмонлари идораси расмий сайтида «Исламофобиядан кўзланган ғаразли мақсадлар» сарлавҳали мақола эълон қилинди. Уни тўлиқ кўринишда келтириб ўтамиз.

    Фото: «Scandi.News»

    Фото: «Scandi.News»

    Маълумки, ҳозирги замон ўзининг дунёдаги турли хил сиёсий, ғоявий қарама-қарши кучлар тўқнашуви жиддий тус олган даврлиги билан характерланади. Бу борада олиб борилган илмий таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, ҳозирги даврда ўз мустақиллигига эришган янги, ёш давлатлар ҳам, узоқ йиллар давомида ўз турмуш тарзини белгилаб олган кучли давлатлар ҳам ана шундай ёвуз кучларнинг, мафкураларнинг кутилмаган хуружларига дуч келмоқда.

    Дунё сиёсий манзарасида авж олиб бораётган глобал муаммолар ичида динлараро, миллатлараро, маданий-тамаддунлараро низолар ва тўқнашувларни, информацион-кибер терроризм, ноқонуний қурол ва наркотиклар савдоси, одам савдоси каби турли хилдаги таҳдид ва хавфларни санаб ўтиш мумкин.

    Жумладан, диний ақидапарастлик халқаро терроризмнинг кенгайишига, ғарб давлатларида «исламофобия» жараёнининг кескин тус олиб, оммавий сиёсий даражада авж олишига олиб келмоқда. Мусулмонларнинг муқаддас дини бўлмиш ислом динини халқаро терроризм билан боғлашга уринишлар, ғарб матбуотида турли ҳажвий расмлар чоп этиш орқали пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг шаънини таҳқирлашга қаратилган хатти-ҳаракатлар, миллионлаб одамларнинг миллий ғурури ва нафсониятига тегадиган бирёқлама, асоссиз баҳо ва хулосалар калтабинларча баён қилинмоқда.

    «Исламофобия» – исломдан ва мусулмонлардан қўрқув ва уларга нафрат туйғуси билан қараш демакдир. Шу билан бирга ислом дини «қолоқ, мусулмон маданиятини эса қотиб қолган, ҳурфикрликка мойил бўлмаган, патриархал, аёллар фаолиятини чеклайдиган ва бошқа маданиятларга таҳдид солувчи» каби ноўрин айбловларда намоён бўлмоқда.

    Ислом динини агрессивликда, террорчиликда айблаш жаҳон миқёсида ислом нуфузининг, ислом мавқеининг ошиб боришидан талвасага тушиш, глобал иқтисодий, сиёсий маданий ва демографик жараёнларда гегемонлигини тарихан йўқотаётган постиндустриал жамиятларнинг сиёсий кучлари учун хосдир.

    Малайзия халқаро ислом университети профессори Лоуей Сафи фикрига кўра, ҳозирги кунларда «исламофобия»нинг қуйидаги кўринишлари мавжуд:

    • Исломий дунёқарашни, урф-одатларни бузиб кўрсатиш;
    • Ислом динининг радикал диний уюшмалар ғоялари билан алоқаси борлигини «тасдиқлаш» учун турли «тадқиқотлар» олиб бориш;
    • Ислом динини ғарб жамиятлари учун гўё нотинчлик манбаи сифатида кўрсатиш;
    • Мусулмон оламига нисбатан ноҳақлик ҳолатларини оқлашга уриниш.
    Кўпчилик тадқиқотчилар фикрига кўра, исламофобия Ғарб мамлакатларида, мусулмонлар сони кескин ошиб бораётгани ва исломни Ғарб цивилизациясига рақобат уйғотаётгани сабабли сақланиб келмоқда. Шу ўринда бу ерда истиқомат қилувчи мусулмонлар ғарб урф-одатларини ўзларига сингдириш эмас, балки ислом қадриятларини атрофга ёйиш ҳодисалари ортиб бормоқда. Чунки, социологларнинг таъкидлашича, XXI асрда ислом бошқа динларга қараганда тезроқ тарқалиб тараққий этиш имкониятига эга. Бунга мисол, бугунги кунда дунё мусулмонларининг сони қарииб 1,8 млрдга етган. Бошқача айтганда мусулмонларнинг сони 2025 йилга бориб дунё аҳолисини 30% ташкил этади.

    Ғарб оламида исломга душманлигини кўз-кўз қилиб, миллатлар ҳамда динлар ўртасида низо оловини ёқишга уринган баъзи фитначиларнинг ўзлари, дунё аҳолисининг нафратига учрамоқдалар. Исломофобларнинг ҳаракатлари нафақат дунё мусулмонларига, балки Ғарбнинг етакчи компанияларига ҳам зиён етказмоқда. Бундай шуҳратпарастлар қайси давлатдан бўлса бутун дунё мусулмонлари томонидан эълон қилинаётган бойкотлар натижасида ўша давлат иқтисодиёти зарар кўрмоқда.

    Шу ўринда исламофобия муаммолари оммавий тус олиб келаётган бир пайтда, Ўзбекистон терроризмга қарши кураш исламофобияга айланишига ва бу ҳолат очиқ ёки пинҳоний ҳолатларда ислом дунёси билан қарама-қаршиликка олиб келишига қатъиян қарши чиқмоқда. Мазкур масалада Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти И.Каримов: «Кимга қандай туюлмасин, бугун динимизнинг асл моҳиятини асраш, унинг маъно-мазмуни нақадар пок ва эзгу эканини, дин биз учун асрлар давомида ўзлигимизни, миллатимиз, наслимизнинг энг яхши қадриятларини сақлаб қолишда буюк ҳаётбахш куч бўлиб келаётганини такрор ва такрор таъкидлашимиз, бу ҳақиқатни одамларнинг онгига сингдиришимиз даркор», деб таъкидлаган эди.

    Сўнги йилларда турли мамлакатларда исломга нисбатан бўлаётган тазйиқлар, исламофобия тусини олган ҳолатларнинг кўпайиши бизни ҳам ташвишга солиши турган гап. Шу билан бирга бу ҳолат бизнинг тинчлик ва барқарорлик йўлида эришган кўп йиллик ютуқ ва хатти-ҳаракатларимизни йўққа чиқариб, экстремизм ва терроризмни янада кучайтириб юбориши эҳтимоли мавжуд.

    Ўзбекистон нафақат ўз халқининг тинчлиги учун, балки она сайёрамиздаги миллион-миллион одамларнинг ҳаётини сақлаш учун ҳушёрликка чақирганини дунёнинг етакчи сиёсатчилари, давлат арбоблари тан олмоқда ва давлатимизнинг ана шундай мураккаб вазиятда, ҳар қандай иккиланишдан холи бўлган сиёсатига ҳурмат ва эҳтиромини билдирмоқда.

    М.Муҳаммадсаид

    Урганч тумани «Эшон бобо» масжиди имом-хатиби

    27.12.2017, 08:32   Изоҳ (0)   13449
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шаҳноза Ғаниева Ўзбекистонда йил аёли деб топилди

    27.12.2017, 08:30

    Тошкентда 25 декабрь куни транспорт воситаларини ҳужжатсиз бошқариш билан боғлиқ 100 дан ортиқ ҳолат қайд этилди

    26.12.2017, 23:20

    Ўзбекистон вазирлигидан россиялик миллиардерга ташаккурнома, ҳақорати учун Андижон шаҳри ҳокимига 5 млн сўм жарима, Молия вазирлигидаги бўшатишлар ва куннинг бошқа...

    26.12.2017, 21:08

    «Эскича қолипга солишга уринувчилардан Алишерни асраш керак». АКТ вазирлиги раҳбари Ўзбекистон ҳукуматидаги энг ёш вазир ўринбосарининг ёнини олди

    26.12.2017, 20:54

    «Эримни овсиним билан тутиб олганман». «Ўзбекистон» телеканали хиёнатга учраган аёлларнинг сўзларини эфирга олиб чиқди (видео)

    26.12.2017, 19:35

    «Ҳиссиётга берилиб, бошқаларни обрўсизлантириш — ноўрин». ХПК вакили «бир куни зое кетган» вазир ўринбосарига жавоб қайтарди

    26.12.2017, 19:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 



    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти

     

    Тавсия этамиз

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларининг айримлари Россияга киритилмади 

    Ўзбекистон | 22 июл, 09:11

    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди

    Реклама | 22 июл, 09:00

    Украина ва Россия 23 июль куни Туркияда тинчлик музокараларини ўтказади

    Дунё | 22 июл, 08:41

    Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида иссиқлик ва гидроэлектр станциялари ишга туширилади

    Ўзбекистон | 22 июл, 00:13

    Индонезия президентининг мушуги шахсий қўриқчига эга бўлди 

    Дунё | 22 июл, 00:00

    Ўзбекистонда газ ва бензин ишлаб чиқариш ҳажми камайди

    Ўзбекистон | 21 июл, 23:44

    Исроил 25 давлатнинг Ғазода ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги чақириғини рад этди

    Дунё | 21 июл, 23:16
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.