Андижонда «Миллий армиямиз — ёшларнинг мардлик, матонат ва жасорат мактабидир» шиори остида «Менинг армиям — менинг таянчим» деб номланган армия ва ёшлар фестивали бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг қалбида миллий армияга ҳурмат, тинч ва осойишта ҳаётга шукроналик туйғуларини мустаҳкамлаш, ҳарбий касбга қизиқишини ошириш мақсадида ташкил этилган тадбирда мудофаа ва ички ишлар тизимидаги ҳарбий қисмлар аскар ва зобитлари ҳамда спортчиларнинг чиқишлари, ҳарбий техника, жанговар қуроллар намойиши ёшларда катта таассурот қолдирди.
Изоҳ (0)