Apple компанияси атайлаб смартфонлар ишини секинлаштириб қўйганини тан олгач, калифорниялик Виолетта Майлян исмли аёл компанияни судга бериб, ундан 999 999 999 000 (999 миллиард 999 миллион 999 минг) доллар тўлашни талаб қилди, деб ёзади TJournal.
Нашр таъкидлашича, бу смартфонлар ишлашининг секинлашуви юзасидан Apple’га қарши берилган биринчи даъво эмас. Аммо бошқа даъвогарларнинг талаблари нисбатан «мўътадил» эди.
Нашр эслатишича, аввалроқ Apple компанияси баъзи iPhone моделларида литий-ионли батареялар қуввати пасайиб боргани сари, смартфонлар ишини қўллаб-қувватлаш учун маҳсулдорлик атайлаб пасайтирилишини тан олган эди.
Изоҳ (0)