Сурхондарё вилоятининг Денов туманидаги Сурхон-Диёр маҳалласида истиқомат қилувчи фермер М.К фермер хўжалиги ер майдонида ноқонуний қурилган уй-жойларни хусусийлаштириш баҳонасида икки маҳалладошини алдади, деб хабар беради ЎзА.
Фермер 2017 йил ноябрь ойида шу мақсадда улардан уч минг доллар олади. Кейинчалик фуқаролардан бирига минг долларни қайтариб берган фермер бошқасининг икки минг долларини ўз харажатларига сарфлаб юборади.
Тергов-суриштирув ишлари давомида фермер ер майдонида қонунга зид равишда уй-жой қурган икки маҳалладошидан кадастр ҳужжатларини тайёрлаб беришга ёрдамлашсиш важи билан шу йил февраль ойида ҳам пул олгани маълум бўлди.
Сурхондарё вилоят ички ишлар бошқармаси маълумотларига кўра, якунланаётган йил воҳада фирибгарлик билан боғлиқ жиноятлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 70 тага камайиб, 315 тани ташкил этган.
Изоҳ (0)