Бухоро вилояти Ромитан туман ИИБга Қизилқум қишлоғида яшовчи 2000 йилда туғилган Бухоро автомобиль ва йўллар коллежи 2-босқич ўқувчиси Амирбек Нурмахонов ариза билан мурожаат қилди, деб хабар беради Бухоро вилояти ИИБ матбуот хизмати.
Талаба ўз аризасида коллеж ётоқхонаси биноси олдида номаълум шахс ўзини участка нозири деб таништириб, унга тегишли бўлган Samsung Ж5 русумли телефон аппарати, 250 000 сўм нақд пули ва фуқаро Сулаймон Муротовнинг номига расмийлаштирилган пластик карточкани олиб кетганлигини билдирган.
Олиб борилган текширув ишлари давомида ушбу жиноят Бухоро тумани Шергирон МФЙ ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўли ёқасида Хонобод МФЙ Кўхнамачит қишлоғида яшовчи 1998 йилда туғилган Содиқбек Ботиров ҳамда 1997 йилда туғилган Баҳром Рустамовлар томонидан содир этилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Содиқбек Ботиров ва Баҳром Рустамовларга нисбатан Жиноят Кодексининг 166-моддаси (Талончилик) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ (0)