Самарқанд шаҳрида илк бор «Янги йил откриткаларининг мўъжизавий дунёсига саёҳат» деб номланган кўргазма ташкил этилди. Бу ҳақда Самарқанд шаҳар Амир Темур маданият ва аҳоли дам олиш маркази матбуот хизмати хабар бермоқда.
Кўргазма Пушкин номидаги Самарқанд вилоят ахборот-кутубхона маркази ҳамда Амир Темур маданият ва аҳоли дам олиш маркази қошидаги Эсперанто миллатлараро дўстлик тўгараги томонидан ташкил этди.
Кўргазмадан дунёнинг турли бурчакларидан Янги йил байрами муносабати билан тўгарак иштирокчиларига 60 дан ортиқ мамлакатдан юборилган мингдан зиёд откриткалар ўрин эгаллаган.
Кўргазма 2018 йилнинг 12 январигача якшанбадан ташқари ҳар куни соат 9:00 дан 17:00 гача давом этади.
Изоҳ (0)