Американинг Техас штатида полиция олти ёшли болани отиб ўлдирди. Бу ҳақда The Telegraph хабар бермоқда, деб ёзади «Газета.ru».
Полиция трейлерда қочишга уринган Аманда Жонс исмли аёлни таъқиб қилган. Шерифнинг маълум қилишича, аёл трейлер зинасига чиқиб, ўт очган. Шундан сўнг полиция унга жавобан ўқ уза бошлаган.
Ўқлардан бири фургон деворидан ўтиб, болага теккан, у шифохона йўлида ҳалок бўлган.
Штурмда қатнашган полиция ходимлари ишдан четлатилган, суриштирув олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)