Футбол бўйича Ўзбекистон Олий Лигасининг 2017 йилги мавсумида 1 та ҳам гол ура олмаган ҳужумчилар бор, деб ёзди «Championat.asia» нашри.
Супер Лига футболчилари ЎФФ жорий қилган нормативдан ўта олмаяпти. Кўрсаткичлар жуда паст
Ҳар қандай ҳужумчининг савияси ва баҳоси урган голлари сонидан келиб чиқади. Ҳужумчи қанча ҳаракат қилмасин, ҳимояга қайтиб, жамоадошларига ёрдам бермасин, ўзининг асосий иши — гол уришни канда қилса, танқидлар остида қолаверади, деб ёзилган мақолада бир қатор ҳужумчилар номи келтириб ўтилган.Алишер Шоғуломов
Мазкур футболчи аввал «Бухоро» сафида 12 та ўйинда майдонга тушиб, гол ура олмади. Кейин эса омадини Фарғонанинг «Нефтчи» клубидан излади. Вадим Абрамов унга 11 та ўйинда имконият берса-да, гол киритилмади.Виктор Клишин
Бу ҳужумчининг иши янада тушунарсиз. У «Олмалиқ» сафида 20 та беллашувда иштирок этиб, 1 та ҳам гол урмади. Сўнгги бор 2012 йилнинг 5-турида гол урганидан буён, «таътилга чиққан».Дониёр Усмонов
Усмонов сўнгги бор 2015 йилнинг 28-турида гол урган экан. 2017 йил «Олмалиқ» уни 4 та ўйинда майдонга тушириб, кетказиб юборган. Кейин «Навбаҳор» Дониёрга 11 та ўйинда имконият берган. Натижа эса «0» га тенг.Павел Соломин
Олий Лигадан четлаштирилган «Обод» шарафини 14 та ўйинда ҳимоя қилган тажрибали ҳужумчи, 1 та ҳам гол ура олмаган. У сўнгги бор 2016 йил «Пахтакор» дарвозасини ишғол қилганди.Отабек Исроилов
«Қизилқум»да 8 та, «Нефтчи»да 6 та ўйин ўтказган Исроиловда ҳам гол йўқ. Вадим Абрамов 2-давра «Нефтчи»га гол ура олмаётган ҳужумчиларни нега жалб қилгани тушунарсиз.Марадона Сафаров
«Машъал» сафида 4 та, «Шўртан»да 10 та ўйин ўтказган Сафаровда ҳам гол йўқ. Унинг исми кимга ҳавас билан қўйилганини сиз яхши биласиз.Дониёр Исмоилов
Мазкур ҳужумчи Самарқанднинг «Динамо» клуби сафида 13 та беллашув ўтказди. Бироқ бу ўйинлар гол уриши учун камлик қилди.Фарҳод Тожиев
«Динамо» сафига тажрибали ҳужумчи экани сабаб бориб қўшилган Тожиевларнинг кичиги 12 та ўйинда ҳам гол ура олмаган. Ўз вақтида у Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида хет-трик қайд эта олган футбочлидир. Фаолиятининг сўнгги йилларини Малайзияда ўтказаётганди. Олий Лигадаги сўнгги мавсуми эса омадсиз кечди.
Изоҳ (0)