Навоий вилоятининг Қизилтепа туманида Toshrabot Textile корхонаси иш бошлади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Йилига 6 миллион дона тайёр трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватига эга корхонада кластер усулидан кенг фойдаланилади. 500 янги иш ўрни яратилган фабрикада йилига 6-6,5 миллион долларлик маҳсулот тайёрланиб, асосан экспортга йўналтирилади.
Хориждан келтирилган замонавий технологиялар билан жиҳозланган корхонанинг 2-босқичи ишга туширилгач, яна 500 киши доимий иш ўрнига эга бўлади.
Изоҳ (0)