Ўзбекистон ҳукумати 20 декабрдаги қарори билан фуқароларга ва бизнесга давлат хизматларини кўрсатиш жараёнини аҳамиятли тарзда енгиллаштирди, деб ёзади «Газета.uz».
Энди фақат чет элда амал қилиши керак бўлган, чет давлатлар органлари томонидан тасдиқланган ёки берилган ҳужжатлардан, апостиль қўйилиши ва қонунийлаштирилиши керак бўлган ҳужжатлардан, шунингдек, бевосита қонунда кўзда тутилган ҳолатлардагина нотариал тасдиқланган нусхалар талаб этилади.
Жисмоний ва юридик шахслар томонидан тақдим этилаётган ҳужжатлар нусхалари энди давлат хизматини кўрсатаётган органнинг ўзи томонидан тасдиқланади.
Қарор орқали нотариал тасдиқланган ҳужжат нусхаларини тақдим этиш заруриятини бекор қилувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг узун рўйхатига ўзгартиришлар киритилди.
Масалан, Тошкент ва Тошкент вилоятида доимий пропискани расмийлаштиришда тақдим этиладиган ҳужжатларни энди нотариал тасдиқлаш зарур эмас.
Изоҳ (0)