Буюк Британия ҳарбий-ҳаво кучлари икки қирувчи самолёти бортида бош вазир Тереза Мэй бўлган самолётни «тутди». Бу ҳақда The Telegraph хабар бермоқда, деб ёзади «РИА Новости».
Ҳукумат раҳбари Кипрдан қайтаётиб, унинг самолёти Буюк Британия ҳаво ҳудудига кирганда қирувчи самолётлар ҳавога кўтарилиб, уни тутиб қолишни амалга оширган.
The Telegraph’нинг ёзишича, икки «Тайфун» бортида Мэй бўлган самолётга яқинлашиб, қанотларини тебратган. Бу эса уларнинг орқасидан учиш талабини англатади.
Британия ОАВининг маълум қилишича, бу ўқув машғулотлари учувчиларнинг Бирлашган Қироллик ҳаво ҳудудига кирувчи самолётлар, жумладан, Россия бомбардимончи самолётларини тутиш соҳасида амалий тажриба олишига қаратилган.
Мэй қирувчи самолётлар экипажларининг ҳаракатларини «ажойиб ва зўр таассурот қолдирувчи» деб атади.
Изоҳ (0)