БМТ бош котибининг Сурия бўйича махсус элчиси Стаффан де Мистура Сурия бўйича саккизинчи халқаро учрашувда иштирок этиш учун Остонага етиб келди. Бу ҳақда 22 декабрь, жума куни Қозоғистон ТИВ матбуот хизмати раҳбари Ануар Жайнаков журналистларга маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Стаффан де Мистура музокараларда қатнашиш учун Остонага етиб келди», — дейди Жайнаков.
Сурия бўйича музокараларнинг саккизинчи раунди Қозоғистон пойтахтида 21 декабрь куни бошланди. Учрашув кун тартибидан можаро тарафлари ўртасида қўлга олинганлар, ҳалок бўлганларнинг жасадларини алмашиш бўйича ишчи гуруҳ тўғрисидаги низомни қабул қилиш жой олган.
Гуманитар минасизлантириш, жумладан ЮНЕСКОнинг Суриядаги объектларини минасизлантириш тўғрисидаги баёнотни тасдиқлаш режалаштирилмоқда.
Изоҳ (0)