Дима Билан ўзининг ўлими ҳақидаги хабарлардан шунчалик ташвишга тушдики, ҳатто унга ғийбатчилар билан курашишга ёрдам берувчи адвокат ёллади, деб ёзади 7MedNews.
Қўшиқчи ўлими ҳақидаги янгиликларни тарқатаётганлар ахлоқ қоидалари бўлмаган, бироқ текин даромад қилишга интилувчи тадбиркорлар эканлиги маълум бўлди.
Бутун 2017 йил давомида интернетда Дима Билан ўзини ёмон ҳис қилаётганлиги, у ёки бу оғир хасталикка чалинганлиги, даволанаётганлиги ёки вафот этганлиги ҳақидаги хабарлар мунтазам пайдо бўлди. Фирибгарлар ҳаттоки дафн маросимига қайси санада келиш кераклигини ҳам кўрсатган. Охирги ғийбат унинг мухлисларини шокка туширди.
Дима Билан уни дафн этишаётганидан шунчалик безор бўлдики, бу масалани ҳал қилишга қарор қилди. Чунки буларнинг ортидан молиявий зарар ҳам кўрди. Билан оғир хаста эканлигини билиб қолган мухлислар унинг концертлари чипталарини қайтариб берган ҳолатлар ҳам маълум.
Артист ёшариш ҳақидаги қалбаки мазларни сотаётган бир қатор сайтлар харидорларни жалб этиш учун у ҳақидаги ёлғонни чоп этганлигини аниқлади. Дима Билан бу аҳмоқона янгиликларга ишонмаслик кераклигини таъкидлайди.
Изоҳ (0)