JATO Dynamics таҳлилий компанияси 2017 йили Европада энг кўп сотилган автомобиллар рейтингини эълон қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Рейтингга кўра, Европада тугаётган йилда энг машҳур автомобиль деб Volkswagen Golf тан олинди. Декабрь ойига қадар ушбу русумдаги 445 мингдан ортиқ автомобиль ўз эгасини топди.
Рейтингда иккинчи ўринни Renault Clio эгаллади. У йил давомида 298 990 ададда сотилди.
Учинчи ўринда Volkswagen Polo 255 370 кўрсаткичи билан жойлашди.
Кучли бешликка, шунингдек, Ford Fiesta ва Nissan Qashqai кирди.
Изоҳ (0)