2017 йилнинг учинчи чорагида Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги умумий пул ўтказмалари ҳажми 797 миллион долларни ташкил қилди. Бу ҳақда, Россия марказий банкига асосланиб, 1News хабар бермоқда.
Бу рақам, 2016 йилнинг шу давридаги кўрсаткичга нисбатан 19,85 фоизга кўпроқдир.
Ўз навбатида, бу ҳажмнинг 780 миллион долларлик қисми Россиядан Ўзбекистонга амалга оширилган пул ўтказмаларига тўғри келади. Бу 2016 йил учинчи чораги кўрсаткичларига нисбатан 21,11 фоизга кўпроқ.
Ўзбекистондан Россияга эса 17 миллион доллар ўтказилган (2016 йил учинчи чорагидагига нисбатан 15 фоизга кам).
Россиядан Ўзбекистонга битта транзакциясининг ўртача суммаси 476 доллардан 519 долларга ошди. Ўзбекистондан Россияга битта транзакциянинг ўртача суммаси эса 1295 доллардан 1099 долларга тушиб кетди.
2017 йилнинг тўққиз ойи мобайнида Россиядан Ўзбекистонга 1,72 миллиард доллар (2016 йил тўққиз ойида — 1,37 миллиард доллар), Ўзбекистондан Россияга 49 миллион доллар (2016 йил тўққиз ойида — 68 миллион доллар) ўтказилди.
Изоҳ (0)