Нигерия шимоли-шарқида БМТ Жаҳон озиқ-овқат дастури колоннасига қуролли ҳужум оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда 17 декабрь, якшанба куни Reuters агентлиги маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Фавқулодда ҳодиса 16 декабрь, шанба куни мамлакат шимоли-шарқида Борно штатидаги Нгала аҳоли пункти яқинида, колонна Нигерия ҳарбийлари қўриқлови остида ҳаракатланаётганда, юз берган.
«Ҳодиса оқибатида тўрт киши, жумладан, юк машинаси ҳайдовчиси ва унинг ёрдамчиси ҳалок бўлган», — дейилади ташкилот баёнотида.
Нигериянинг Daily Post газетаси маълум қилишича, колоннага «Боко Ҳарам» террорчилик ташкилоти жангарилари ҳужум қилган. Террорчилар тўрт кишини ўлдиргандан сўнг юк машиналаридан бирига ўт қўйган, шунингдек, уч киши ва гуманитар ёрдам олиб кетаётган машинани ўғирлаган.
Изоҳ (0)