Facebook ижтимоий тармоғида янги вирус тарқалмоқда. Фойдаланувчиларга дўстлардан video_1459 каби файл илова қилинган хабар келмоқда (рақамлар ўзгариши мумкин). Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Агар бундай хабар келса, уни юкламаслик ва очмаслик тавсия қилинмоқда. Фойдаланувчига юборилган ҳавола орқали кирилса, дастур файли юкланишни бошлайди, юкланган файлни ўрнатиш керак бўлади. Кейин эса YouTube’га ўхшаш дастур белгиси пайдо бўлади. Натижада фойдаланувчининг саҳифасидаги маълумотлар фирибгарларнинг қўлига тушади. Шундан сўнг эса мазкур фойдаланувчининг номидан спамли жўнатмалар жўнатилади.
Вирусдан компьютерни антивирус ёрдамида тозалаб, қутулиш мумкин. Кейин Facebook саҳифасининг паролини ўзгартириш ва иккита омилли аутентификацияни ўрнатиш керак.
Изоҳ (0)