«Союз МС-05» космик кемасининг туширувчи аппарати Халқаро космик станциядан Ерга қайтди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Аппарат ичида бир нафар россиялик космонавт, шунингдек, NASA ва ESA’нинг бир нафардан астронавтлари бор эди. Улар ХКСдаги миссияларини якунлаб, Ерга қайтди.
Капсула Қозоғистоннинг Жезқазған шаҳридан 147 километр жануби-шарққа қўнди.
На высоте 10,7 км скорость спускаемого аппарата падает с 28 000 до 800 км/ч. Далее последовательно начинают раскрываться парашюты. pic.twitter.com/WyP2djzOi8
— РОСКОСМОС (@roscosmos) December 14, 2017
Қўниш жойига қутқарув хизматлари етиб келди. Улар экипаж аъзоларини капсула ичидан эвакуация қилди.
Изоҳ (0)