Ўзбекистонлик электрик ноҳалол иш берувчиси ҳақида барчага айтиб бериш мақсадида YouTube’да канал очди. Мана уч ойдирки у адолатни тиклашга ва буюртмачидан тегишли пулни олишга уринмоқда, деб хабар беради 1News.
У съёмкани эътироз рамзи ўлароқ қулфлаб ташланган квартирадан олиб борди.
«Ҳозир мени кўчага ҳайдаб чиқаришмоқчи, ҳеч кимим йўқ, танишлар бор, аммо уларни олдиндан огоҳлантириш керак», — деб вазиятга изоҳ беради Музаффар Хўжамёров.
Маълум бўлишича, уч кунлик «мудофаа»дан сўнг у барибир квартирадан қувиб чиқарилган, ваъда қилинган маош эса берилмаган.
«360» телеканали у ҳақда махсус видеолавҳа тайёрлади.
Изоҳ (0)