13 декабрь куни Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан, пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласини аниқлашга қаратилган тадбирлар ўтказилди. Бу ҳақда ИИББ расмий сайтида маълум қилинди.
Тадбир жараёнида Шайхонтоҳур тумани ҳудудида жойлашган «Чорсу буюм бозори»нинг автотураргоҳида ўзининг шубҳали ҳаракатлари билан эътиборни жалб қилган фуқаро, 1986 йилда туғилган Хайдаров Дилмурод Маъруфович текшириш учун тўхтатилди.
Шундан сўнг ўтказилган текширув давомида унинг ёнидаги целлофан пакет ичида 3 мингта «Трения-413» пиротехника буюмлари мавжудлиги аниқланди.
Изоҳ (0)