13 декабрь куни Исроилов Алишер Абдулазизович ва Махкамов Жасур Шоисломовичлар Чилонзор тумани ҳудудида жойлашган дорихонага кирган. Шундан сўнг сотувчи Умаров Боситхон Каримжоновичнинг чалғиб турганлигидан фойдаланиб, жами бахоси 1415000 сўм бўлган дори воситаларини ўғирлаган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар қилди.
Тошкент шаҳар ИИББ ППХ ходимлари томонидан ўтказилган «Тозалаш-Антитеррор» тадбири давомида жиноятчилар аниқланиб ушланган.
Ҳолат юзасидан ЖКнинг 166-моддаси 2-қисми «в» банди (талончилик, яъни бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ талон-торож қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, уларнинг бошқа жиноятларга алоқадорликлари текширилмоқда.
Жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган бўлиб, фамилияси ва исмининг ҳар қандай ўхшашлиги тасодифий характерга эга.
Изоҳ (0)