Самарқанд шаҳри марказида 405 хонадонга мўлжалланган тўққизта кўп қаватли уй фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда вилоят ҳокими Т.Жўраев иштирок этди.
Янги уй эгаларига хонадон калитлари ҳамда вилоят ва шаҳар ҳокимликларининг эсдалик совғалари топширилди. Шунингдек, уйлар қурилишида фаол иштирок этган бунёдкорлар, банк ва бошқа хизмат кўрсатиш идоралари ходимлари ҳам муносиб тақдирланди.
Тадбир иштирокчилари янги барпо этилган аҳоли турар-жой масканини «Бахтли ҳаёт» маҳалласи деб номлашни таклиф этди.