Самарқанд вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Азиз Тошпўлатов ҳуқуқбузарликлар профилактикаси инспекторлари билан учрашди. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят ИИБ матбуот хизмати маълум қилди.
Мулоқот чоғида вилоятда жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этилган 1008 та маҳаллада юзага келган ҳолат атрофлича муҳокама этилди. Бунга йўл қўймаган 81 та маҳалла раислари аҳоли осойишталигини таъминлашда кўрсатган фаоллиги учун мукофотлар билан тақдирланди.
Йиғилишда профилактика инспекторларининг ҳар 10 кунда олиб борган ишлари натижалари тўғрисида маҳалла фаоллари, кенг жамоатчилик олдида ҳисобот бериш тартибининг жорий этилиши ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олишда қўл келаётгани қайд этилди.
Профилактика инспекторларига хизмат уйлари ва машиналар берилаётгани ҳудуд осойишталигини таъминлашда муҳим омил бўлмоқда. Бугунги кунгача вилоятда 300 нафар профилактика инспекторига хизмат уйи ва Matiz автомобиллари топширилди.