Фарғона вилоятида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида имом-хатиблар иштирокида қатор ишлар йўлга қўйилди, деб хабар беради Фарғона вилояти вакиллиги сайти.
2017 йилнинг дастлабки 10 ойида содир этилган қотиллик жиноятларининг 165 таси эр-хотин ва қайнона-келинлар ўртасида, 66 таси қўни-қўшнилар ўртасида оддийгина маиший келишмовчиликлар оқибатида келиб чиққан.
Айни вақтда Фарғона шаҳрида фаолият олиб бораётган имом-хатиблар жойлардаги ҳокимлик, ҳуқуқ-тартибот идоралари, маҳалла ва барча жамоат ташкилотлари вакиллари билан ҳамкорликда уйма-уй юрган ҳолда аҳоли муаммоларини ўрганиб, халқ билан юзма-юз мулоқот ўтказмоқда.
Имом-хатиблар бугунги кунда оилавий ажримлар, эр-хотин ва қайнона-келинлар ўртасида учраб турган салбий ҳолатлар аслида миллат шаъни ва ислом дини таълимотларига муносиб эмаслиги ҳақида ҳам тўхталиб, ояту ҳадислар ва жонли мисоллар ёрдамида тушунтиришлар олиб борилаётгани таъкидланади хабарда.