Тошкент шаҳрининг Миробод туманида юз берган ёнғин оқибатида бир киши вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Хабар беришларича, Миробод туманида яшовчи фуқаро Т.К.нинг уйида сигарета чекишда эхтиётсизлик оқибатида ёнғин содир бўлган.
Ёнғин оқибатида 15 квадрат метр майдонда уй жиҳозлари ёниб зарарланган.
«Ёнғинни ўчириш вақтида уй эгасининг тутундан димиққан ҳолдаги жасади топилган», — дейилади ИИВ ахборотида.
ИИВ матбуот хизмати ёнғин айнан қайси куни юз берганига аниқлик киритмаган. Фақат бу ёнғин 1—7 декабрь кунлари оралиғида юз бергани маълум қилинган.
Изоҳ (0)