Пуэрто-Рикода «Мария» тўфони оқибатларидан ҳалок бўлганлар сони 64 кишига етди. Бу ҳақда 9 декабрь, шанба куни CNN телекомпанияси маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Аввалроқ «Мария» тўфони қурбонлари 62 кишини ташкил этган эди. Яна икки киши тўфоннинг билвосита оқибатлари сабабли ҳалок бўлган.
«Бу ўлим ҳолатлари ‘Мария’ тўфонига билвосита алоқаси бўлган ҳолатлар сифатида тасдиқдан ўтган. Бу диққатимизни жалб қилган ҳолатларни ўрганиш якунлари бўйича аниқланди», — деди департамент раҳбари Эктор Пескер.
Йўқотишларнинг реал сони анча юқори бўлиши мумкин. Охирги ойларда Пуэрто-Рикода қайд этилган ўлим ҳолатлари сони таҳлилига кўра, The New York Times газетаси табиий офат қурбонлари сони минг кишидан ортиқ бўлиши мумкинлиги ҳақида хулоса қилди.
Изоҳ (0)