Аэропортнинг пайдо бўлиши одатда агломерациялар ривожида янги босқич сифатида қаралади. Мураккаб ва кўп харажат талаб қиладиган иншоот катта майдонни эгаллайди ва ва унда кўп сонли ходимлар фаолият олиб боради. Тижорат аэропортларининг пайдо бўлганига ҳали юз йил бўлмаган бўлса ҳам, дунёнинг турли мамлакатларида ташландиқ аэропортларни учратиш мумкин. TJournal ана шундай аэропортлар жамланмасини тақдим этди.
Никосия
Кипрнинг халқаро аэропорти 1930 йилларда очилган ва 1974 йилга қадар бир қанча танаффуслар билан фойдаланилган. Турк босқинидан буён бу аэропортга фақат БМТнинг тинчликпарварлари келади. Сўнгги самолёт эса аэропортдан 1977 йилда парвоз қилган. Аэропорт турк ва кипр томони ўртасидаги буфер ҳудудда жойлашган бўлиб, у йўловчи рейсларини қабул қилмайди.Степанакерт
Ходжалин аэропорти тан олинмаган Тоғли Қорабоғ Республикасидаги ягона аэропорт бўлиб, йирик самолётларни қабул қила олади. Қорабоғ можаролари бошланган 1990 йиллардан бугунги кунга қадар аэропорт ёпиқ ҳисобланади. 2012 йилда у расман ишга туширилган бўлса ҳам, ҳанузгача йўловчи рейсларни қабул қилмайди. Аэропорт фақат ҳарбийлар томонидан фойдаланилади ва унда баъзан ҳаво шарлари фестивали бўлиб ўтади.Афина
Эллиникон аэропорти 2001 йилга қадар Афинанинг асосий ҳаво порти ҳисобланган, бироқ янги Элефтериос Венизелос аэропорти ишга туширилгач, у ташландиқ ҳолга тушиб қолган. Эллиникон 1938 йилда қурилган, ҳар йили аэропорт 12 миллион йўловчига хизмат кўрсатган.Аэропортнинг терминалларидан бири музей сифатида ишламоқда, бир қисми эса 2004 йилги Олимпиада ўйинларида спорт хиёбонига айлантирилган. Қолган биноларда 2016 йилгача суриялик ноқонуний қочоқлар яшаган.
Сьюдад-реаль
Сьюдад-реаль Испаниядаги биринчи хусусий аэропорт бўлган. Унинг қурилиши қарийб бир миллиард еврога тушган, учиш-қўниш йўлаги эса Европадаги энг катталардан бири бўлган. У фақат 2009—2012 йилларда ишлаган ва кейин ўзини банкрот деб эълон қилган.Ҳукумат уни бир неча марта савдога қўйган бўлса ҳам, 2015 йилда CR International Airport компанияси томонидан 56,2 миллион еврога сотиб олинмагунига қадар уни харид қилишга ҳеч ким жазм қилмаган.
Донецк
Сергей Прокофьев номидаги халқаро аэропортга 1930 йилларда асос солинган ва 2014 йилнинг май ойига қадар ишлаган. 2012 йилда аэропортда кенг кўламли таъмирлаш ишлари амалга оширилган, Украина ҳукумати бунинг учун 875 миллион доллар сарфлаган. Ҳарбий ҳаракатларнинг бошлангани сабабли аэропортнинг иши тўхтаган.2014—2016 йиллардаги ҳарбий ҳаракатлар давомида аэропорт бутунлай вайрон бўлган ва фойдаланишга яроқсиз ҳолга келган.
Лондон
Лондон атрофида турли сабабларга кўра ёпилган бир нечта аэропорт бор. Масалан, 1920 йилдан буён ишлаб келган Кройдон аэропорти шаҳар қурилишининг яқин масофага келиб қолгани сабабли ўз ишини тўхтатган. Уни таъмирлаш учун маблағ топилмаган ва ўша давр ёдгорлигига айлантирилган.Фаластин автономияси
Ғазо секторининг Рафах шаҳридаги Ёсир Арофат халқаро аэропорти кам умр кўрган аэропорт саналади. Бир қатор мамлакатларнинг молиявий кўмагида 1998 йилда қурилган аэропорт Фаластин давлатининг ривожидаги белги сифатида қабул қилинган. Аэропорт Фуқаролик авиацияси халқаро ташкилотининг кодини қўлга киритган, унинг очилишида эса нафақат Ёсир Арофат, балки АҚШ президенти Билл Клинтон ҳам иштирок этган.2001 йилнинг декабрь ойида Исроил Ҳарбий-ҳаво кучлари аэропортнинг радиолокация станцияси ва диспетчерлик минорасини бомбардимон қилган, 2002 йилнинг январь ойида эса асфальт қопламасининг катта қисми булдозерлар билан бузиб ташланган. Аэропорт ходимлари 2006 йилгача ишлаган бўлса ҳам, у ердан ҳеч ким учмаган ва у ерга ҳеч ким қўнмаган.
Берлин
«Барча аэропортларнинг отаси» бўлган Берлиндаги улкан Темпельхоф 1920 йиллардан 2008 йилгача ишлаган. У самарасизлиги сабабли ёпилган.Ёпилишдан сўнг учиш-қўниш йўлаклари ободонлаштирилиб, шаҳар хиёбонига айлантирилган ва эркин ташриф буюриш учун очиб қўйилган. Аэровокзал бинолари ва майдонлар қочоқларни сақлаш маркази сифатида фойдаланилмоқда.
Изоҳ (0)