Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллигига бағишланган тантанали маросимда нутқ билан чиқиш қилди, дея хабар бермоқда ЎзА.
Шавкат Мирзиёевнинг таъкидлашича, давлат органларига кадрларни танлашда эскидан сақланиб қолган, қўштирноқ ичидаги бир «тизим» мавжуд эди. «У ҳам бўлса, яқин қариндошлари судланган, деб фуқароларни ишга қабул қилмаслик ёки юқори лавозимларга тайинламаслик билан боғлиқ», — деди Президент.
Бундай номаъқул ёндашув туфайли кўплаб ёшларимиз, малакали мутахассисларимиз «беайб айбдор бўлиб», яқин қариндошларининг қилмишлари учун жабр тортиб келдилар. Ўзингиз айтинг, бу адолатданми? Нима сабабдан бир жиноят учун бутун бир авлод жавоб бериши керак? Отасининг қилмиши учун нега фарзандлари ёки ака учун ука жавоб бериши керак?Демократик нормаларга ҳам, ҳаётнинг бугунги талабларига ҳам мутлақо тўғри келмайдиган бундай адолатсиз «тизим»дан биз энди бутунлай воз кечамиз.
Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти
Изоҳ (0)