Россия темирйўлларининг ташиш бўйича директори Дмитрий Пегов Россия Федерациясининг узоқ масофага қатновчи поездлари 11 декабрдан тўлиқ янги, Украинани четлаб ўтувчи йўналишга ўтказилишини маълум қилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
«Поездларнинг бир қисми аллақачон у ерда ҳаракатланяпти. Бошқа йўналишга ўтиш бир сутка — 10 декабрдан 11 декабргача давом этади. Ўтиш амалга оширилгандан кейин йўловчи поездлари Украина ҳудудидан ўтувчи эски қисмда қатнамайди», — таъкидлайди Пегов.
Украинани четлаб ўтадиган темирйўл қатнови Журавка—Миллерово қисмида йўлга қўйилади. Гап Ростов томонга ҳаракатланувчи ички поездлар ҳақида бормоқда. Аввал улар Луганск вилоятида Украина чегарасини икки марта кесиб ўтиши лозим эди.
Изоҳ (0)