АҚШнинг Адирондак тоғларида дам олаётган оила кўл юзасида айланувчи жумбоқли диск топди. Шаҳарга қайтганидан сўнг оила жуда камёб ҳодисани кузатганини тушуниб етган, деб ёзмоқда «Газета.ru».
Бу ҳодиса ҳақида биринчи марта 1997 йилда илмий адабиётда ёзилган. Одатда, дискларнинг диаметри бир метрдан юз метргача бўлади, бунда айланиш тезлиги ўлчамларга боғлиқ бўлади ва тахминан сониясига бир бурчак даражасини ташкил қилади. Уларнинг пайдо бўлиши сув ҳароратининг ўзгариши ва унинг тиғизлиги билан боғлиқ.
Диск остидаги музларнинг эриши паст ҳароратли жойни ҳосил қилади. Ҳарорат 4 даражага етганида сувнинг тиғизлиги ўзининг энг юқори қийматига етади, сув эса пастга тушган ҳолда воронка ҳосил қилади. Воронка эса ишқаланиш ҳисобига дискнинг ўзини айланишга мажбур қилади. Дискнинг шакли кичик музларнинг ёпишиши ёки катта музларнинг учлари едирилиши натижасида юзага келади.
Изоҳ (0)