Анқара полицияси мухолиф сиёсатчи ва диний арбоб Фатҳуллоҳ Гуленнинг жияни — Салим Гуленни ушлади. Бу ҳақда «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.
Салим Гулен 2016 йил июлидаги давлат тўнтаришида иштирок этишда айбланмоқда.
Мазкур операция доирасида полиция Гулен ташкилотига аъзолиги тасдиқланган 87 кишидан 47 нафарини қўлга олди.
Август ойида Анқара суди 486 гумондор устидан суд жараёнини бошлаган эди.
Изоҳ (0)