НАТО мамлакатлари Россия билан муносабатларини тиклашни имконсиз деб ҳисоблайди. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон баёнот берди, деб хабар қилади «РИА Новости».
«Бу учрашув давомида мазкур масалани узоқ муҳокама қилдик. Россия билан муносабатлар қандай бўлиши масаласини. НАТО аъзолари ўртасидаги якдил фикрга кўра, бугун Россия билан мулоқотни нормаллаштириш имконсиз», — деди у Брюсселда журналистлар билан ўтказган суҳбатида.
Унинг сўзларига қараганда, Россия кенгаши — НАТО учрашувлари баъзан ўтказиб турилади, аммо мунтазам мажлисларни тиклаш ҳақида альянс ҳозирча ўйламаяпти
Изоҳ (0)