6 декабрь куни Оқ Уй АҚШ президенти Дональд Трамп Қуддус шаҳрини Исроил пойтахти деб тан олиши ҳақида расмий баёнот берди. Жаҳоннинг турли мамлакатлари етакчилари бунга муносабат билдирди.
Жумладан, «Газета.ru»га кўра, Рим папаси Франциск статус-квони сақлаш лозимлигини, АҚШ элчилигини Тель-Авивдан Қуддусга кўчириш нотўғрилигини таъкидлади.
Туркия ва Эрон Трампнинг ушбу ташаббусига кескин қаршилик билдирди. Жумладан, Эрон президенти Ҳасан Руҳоний мамлакат минтақада чегаралар ўзгаришига ҳамда исломнинг муқаддас қадамжоларига дахл қилишларига йўл қўйилмаслигини айтиб ўтди.
Иордания парламенти депутати Яҳё Сауд, бу янгиликка фикр билдирар экан, АҚШ билан дипломатик алоқаларни узишни таклиф қилди.
Маълумот учун, Исроил расман Қуддусни ўз пойтахти деб эълон қилган бўлса ҳам, амалда бу вазифани Тель-Авив шаҳри бажаради. Жаҳон ҳамжамияти Қуддусни Исроил томонидан оккупация қилинган Фаластиннинг ери деб тан олади.
Изоҳ (0)