Руминиянинг охирги қироли Михай I Швейцарияда 96 ёшда оламдан ўтди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
У икки марта — 20 ва 40 йилларда ҳокимият тепасида бўлган.
Михай I лейкемиядан, шунингдек, саратоннинг яна бир туридан азият чеккан. Бу ҳақда қироллик оиласи 2016 йили маълум қилган эди.
Михай I 1927 йили 6 ёшида тахтга чиққан эди. Унинг отаси Карол тахтдан воз кечиб, Руминиядан чиқиб кетган эди. Аммо у 1930 йили мамлакатга қайтиб, ўғлини тахтдан туширди.
1940 йили Михай I қайтадан тахт тепасига келди. У нацист Германияси билан алоқани узиб, немиспараст ҳукуматни ҳибсга олди. Бунинг учун у 1945 йили СССРнинг «Ғалаба» ҳарбий ордени билан тақдирланди.
Изоҳ (0)