Ўзбекистонда сентябрь ойида амалга оширилган валюта либерализацияси жараёни инфляцияга катта салбий таъсир кўрсатмади. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси бошқаруви раиси Ботир Эргашев Халқаро пресс-клуб йиғилишида маълум қилди, деб хабар беради 1News.
«Аслида мамлакатда нарх ўсиши ҳар бир йил бошида кузатилади», — деди у, инфляция билан нарх ўсиши ўртасидаги боғлиқлик ҳақидаги саволга жавоб бераркан.
Давлат статистика қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Баҳодир Мирусмонов йил якунларига кўра инфляция даражаси 13–14 фоизни ташкил этишини маълум қилди.
Унга кўра, жорий йилнинг тўққиз ойи учун ЯИМ 40–41 миллиард доллар ёки 170 триллион сўмни ташкил этди. ЯИМ ўсиши январь–сентябрь ҳисобига 5,3 фоизга тенг бўлди.
Изоҳ (0)