Россиянинг «Победа» авиакомпанияси самолётининг экипажи бир неча тиббиётчи йўловчи ёрдамида парвоз чоғида ёш болани жонлантиришни муваффақиятли ўтказди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Самолёт Москвадан Бесланга учаётган эди.
Бир аёл 6–7 ёшли хаста бола билан Москвадан қайтаётган эди. Парвоз чоғида бола ўзини ёмон ҳис эта бошлади, сўнг ҳушини йўқотиб, нафас олишдан тўхтади.
Тиббиёт ходими бўлган икки йўловчи экипаж аъзолари билан бирга болага ёрдам кўрсатди. Хастага ниқобли кислород балони келтирилди, у жонлантирилди. Парвоз чоғида бола яна бир неча марта ҳушини йўқотди, лекин унга ёрдам кўрсатилиши давом этди.
Шифокорлар бола парвознинг охиригача бардош бера олмаслигидан хавотир олганига қарамай, экипаж командири парвозни Бесланга қадар давом эттиришга қарор қилди. Аэропортда болани тез тиббий ёрдам бригадаси кутиб турган эди.
Изоҳ (0)