КХДР томонидан учирилган «Хвансон-15» ракетаси 13 минг километрдан ортиқ масофага парвоз қила оладиган янги турдаги қитъалараро баллистик ракетадир. Бу ҳақда 1 декабрь, жума куни Жанубий Корея мудофаа вазирлигига таяниб, Yonhap агентлиги хабар бермоқда, деб ёзади «ТАСС».
«Бизнинг баҳо беришимизча, синов муваффақиятли ўтган, — таъкидлайди бошқарма. — Агар парвоз нормал бурчакдан амалга оширилса, 13 минг километрдан ортиқ масофага парвоз қилиш имконияти юзага келар эди. Бу ракета Вашингтонгача етиши мумкинлигини англатади», — дея маълум қилди Жанубий кореялик ҳарбийлар ва қўшимча текширишлар ҳамон зарур эканлигини қўшимча қилди.
КХДР 29 ноябрь тонгида 15 сентябрдан буён биринчи марта ракета учирди. Корея марказий телеграф агентлигининг маълум қилишича, «Хвасон-15» янги турдаги ракета 53 дақиқа давом этган парвозда 4 475 километр баландликка кўтарилди ва 950 километр масофани босиб ўтди.
Изоҳ (0)