Исроиллик археологлар учувчисиз учар қурилма ёрдамида ҳарбий полигон ўртасида тош иншоот қолдиқларини топди. У қадимий идумей халқи ибодатхонаси ёки саройи бўлиши мумкин, деб ёзади «РИА Новости».
Тадқиқотчилар топилма ёшини 2,2 минг йилга баҳоламоқда ва у Яқин Шарқ саркарда Александр Македонский авлодлари ўртасида бўлиб олинган эллинизм даврига тааллуқли деб ҳисобламоқда.
«Агар бу ҳақиқатан ҳам идумейлар саройи ёки ибодатхонаси бўлса, биз ноёб топилмага дуч келганмиз. Мамлакат бўйлаб бундай объектларни бир қўл бармоқлари билан санаш мумкин», — дейди қазилмалар раҳбарлари Орен Гатфельд, Пабло Бецер ва Михаль Хабер.
Олимлар иншоот қасддан вайрон қилинганлигини тахмин қилмоқда. Бу, эҳтимол, замонавий Исроилнинг жанубий қисмида жойлашган ҳудуд иудейлар томонидан босиб олинганда юз берган.
Олимлар қадимий иншоотни фотоаппаратурали учувчисиз учар қурилма ёрдамида топган.
Изоҳ (0)