Индонезиянинг Ява оролида 28 ноябрь кечки соатларида тропик циклон авж олди, бунинг оқибатида 19 киши ҳалок бўлди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Довул туфайли оролдаги қатор йўллар ва қишлоқлар сув остида қолиб кетди.
«19 киши ҳалок бўлди, минглаб уйлар сув остида қолиб кетди, бошқа турдаги зарар ҳам етказилди», — деди табиий офатлар оқибатларини юмшатиш агентлиги вакили фожиа ҳақида.
Айтилишича, ҳалок бўлганларнинг кўпчилиги ер ўпирилиши оқибатида тупроқ остида қолиб кетган.
Изоҳ (0)