Истанбул прокуратураси мухолиф сиёсатчи ва диний арбоб Фатҳуллоҳ Гулен ташкилотига аъзоликда гумондор 360 кишини ҳибсга олиш учун рухсатномалар берди. Улар 2016 йилги давлат тўнтаришига алоқадорликда айбланмоқда, деб хабар беради «Коммерсант.ru».
Прокуратура вакилларининг сўзларига қараганда, гумондорларнинг аксарияти ҳарбийлардир. Ҳибсга олишлар мамлакатнинг 49 вилоятида олиб борилмоқда.
27 нафар гумондор Фатҳуллоҳ Гулен ташкилотининг олий мартабали аъзолари эканлиги хабар қилинмоқда.
Изоҳ (0)