Энди Вазирлар Маҳкамасидаги тўрт вазир бизга чет элда ўқиш имконини берган «Умид» дастури битирувчиларидир, деб ёзди Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири вазифасини бажарувчи Шерзод Шерматов ўз Facebook саҳифасида.
У вазирлар сафига янги қўшилган «умидчилар» сифатида Ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаевни ва Инновацияларни ривожлантириш вазири Иброҳим Абдураҳмоновни тилга олди.
«Президент кенг қамровли ва мустаҳкам ислоҳотлар дастурини амалга оширишга ҳаракат қилмоқда, шу туфайли у айни пайтда чет элда таълим олган ва ислоҳотларни юқори даражага кўтариш хоҳиши бўлган кишиларни кўпроқ жалб қилишга алоҳида эътибор бермоқда», — деб ёзди вазир ва бу ҳаракатлар ўз самарасини беришига ишонч билдириб қолди.
Эслатиб ўтамиз, ҳукумат таркибидаги ўзгаришлар ҳақида 28 ноябрь куни маълум бўлди.
Изоҳ (0)