Агар одамда бахтсизлик рўй берса, у кўпинча йиғлайди. Йиғлаш — бу маъюсликни энг хавфсиз равишда ифодалаш усули.
Стресс пайтида организм фақат кўз ёшлари билан чиқадиган лейцин-энкефалин ва пролактин деб аталувчи заҳарловчи моддаларни синтезлайди.
Одамда кўз ёшининг пайдо бўлишини икки турга ажратиш мумкин: кўзни майда гардлардан тозалаш ва намлаш пайтида пайдо бўлиши – физиологик ва кўз ёшларнинг асабийлашиш натижасида пайдо бўлиши эса – эмоционал. Одам йиғласа, у ўзини енгилроқ ҳис қилиши тасодифан эмас.
Лекин одоб-ахлоқ нормаларига кўра, жамоат жойларида йиғлаш яхши эмас, эркаклар эса ўз ҳиссиётларини умуман кўрсатмаслиги керак. Жамият қарашлари таъсирида одам ўзининг кўз ёшларини тийишга ўрганади, лекин бу қайғунинг ўтиб кетганини билдирмайди.
Салбий ҳиссиётлар йиғилаверади ва эртами-кечми чиқишнинг бошқа йўлини топади. Одам аччиғини яқинларига сочиши, ортиқча спиртли ичимлик ичиши, чекиши ёки жанжаллашиши мумкин. Ҳиссиётларни ушлаб туриш асаб тизимида ўз аксини топиши ва юрак-томир касалликларини келтириб чиқариши мумкин.
Бундан келиб чиқадики, кўз ёшлари — асабий тарангликни йўқотишнинг ва организмдан зарарли моддаларни чиқаришнинг энг яхши усули экан. Шунингдек улар қон босимини нормаллаштиради, организмнинг инфекцияларга қаршилигини кучайтиради ва меъда-ичак йўли касалликларининг ривожланиш хавфини камайтиради.
Уларнинг яна бир фойдали хусусияти: бошқа одамларга таъсир кўрсатиши. Болалар бошқаларнинг эътиборини ўзига қаратиш учун тез-тез йиғлайди. Бу эса ёрдам беради! Яқинлари уларнинг олдига келади, ачинади, иситади, овқатлантиради ва бошқа муаммоларини ҳал қилади.
Бу катталарга ҳам ёрдам беради. Ёзувчи Уильям Шекспир кўз ёшларни «аёлларнинг қуроли» деб атаган.
Манба: «Woman.ru»
Изоҳ (0)