Миср хавфсизлик кучлари Синай ярим оролидаги террорчилик ячейкасини зарарсизлантирди. У христиан ибодатхоналарига ҳужум қилишни режалаштираётган эди, деб хабар беради «РИА Новости».
Жами олти киши ушланди.
Бундан ташқари, Исмоилия ва ал-Ашир-мин-Рамазон шаҳарларида ўтказилган аксилтеррор операциялари давомида отишма юзага келиб, 11 экстремист йўқ қилинди.
Радикалларнинг бошпаналаридан катта миқдорда ўқотар қуроллар, рациялар ва портловчи модда топилди.
Изоҳ (0)