АҚШнинг биринчи хоними Мелания Трамп Рождество арафасида президент қароргоҳини безатди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
«Оқ Уй байрамга тайёр», — деб ёзди у Instagram’даги саҳифасида.
Оқ Уйнинг асосий безаги Висконсиндан келтирилган 5,5 метрлик арча бўлди. У Мовий хонада ўрнатилди. Бундан ташқари, Оқ Уйнинг турли қисмларида 52 та арчалар ўрнатилди.
Бино ва фасадни безатишга 3 минг метр тасма, 300 метр гирлянда, 18 минг чироқ ва 12 минг ўйинчоқ сарфланди.
ОАВ вакиллари Оқ Уйнинг безатилган хоналаридан бири қўрқинчли фильмлар декорациясига ўхшаб қолганига эътибор қаратди.
Изоҳ (0)