Исроилда 26 ноябрь куни ортодоксал яҳудийлар мажбурий ҳарбий хизматга қарши намойиш ўтказди. Намойиш вақтида 35 киши қўлга олинган. Полиция намойиш қатнашчиларини сув замбараги ёрдамида ҳайдаган. Шу вақтда махсус транспорт томонидан берилган сув зарбаси тасодифан ўткинчи аёлга теккан. Ҳолат акс этган видеони TJournal тақдим этди.
Аёл зарбани бошининг орқа томонидан қабул қилган ва бир неча метрга учиб бориб, асфальтга йиқилган. Хабар берилишича, намойиш қатнашчилари ва ўткинчилардан ҳеч ким жабрланмаган.
Изоҳ (0)