Буюк Британиянинг Уэст-Мидлендс графлиги полицияси Бирмингемда Mercedes машинасининг олиб қочиб кетилиши акс этган кузатув камералари видеосини эълон қилди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Машина эгаси ухлаб ётганида ўғрилар унинг тизимини калитсиз бузиб, олиб қочиб кетди. Талончилик бир дақиқа давом этди.
Видеодан маълум бўлишича, ниқоб таққан икки киши ёрдамида уйда эшитилган калит сигналини ушлаб, уни ретранслятор ёрдамида машинага етказган. Mercedes электроникаси буни пайқамай, эшикнинг очилишига йўл қўйган.
Полицияга кўра, мамлакатда бундай олиб қочиш услуби биринчи марта қайд қилинди.
Изоҳ (0)