Норвегиянинг нефть қазиб олувчи Statoil компанияси Франциянинг Total концернига тегишли, Норвегия шельфида жойлашган икки нефть-газ участкасини 1,45 миллиард долларга сотиб олиш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда «Ведомости» газетаси хабар бермоқда.
Reuters маълумотларига қараганда, Total август ойида 7,45 миллиард долларга Maersk Oil’ни сотиб олгани туфайли компаниянинг шимолий ҳудуддаги портфелида мувозанат бузилган. Уни тиклаш мақсадида у маҳаллий компанияга ўз активларини сотишга рози бўлди.
Statoil Martin Linge конининг 51 фоизлик улушига, Garantiana конининг эса 40 фоизлик улушига эга бўлади. Martin Linge конида қазиб олиш ишлари 2019 йилнинг иккинчи ярмида бошланади. Garantiana конида ҳали ишлар бошланмаган.
Компаниялар шартномани 2018 йили ёпишга ҳаракат қилади.
Бу хабардан сўнг Statoil акциялари 0,8 фоизга, Total акциялари 0,1 фоизга кўтарилди.
Изоҳ (0)