23 ноябрь куни Мадриднинг «Реал Мадрид» президенти Флорентино Перес бошчилигидаги «Қироллик клуби» футболчилари жаҳондаги машҳур ауто ишлаб чиқарувчилардан бири — Audi компанияси томонидан ташкил этилган тадбирда қатнашди.
Футболчилар махсус униформани кийиб, пойга симуляторларида мусобақалашди. Виртуал пойгада ҳимоячи Дани Карвахаль ғолиб чиқди. Ўйин якунига етгач, Зидан ва унинг шогирдларининг ҳар бирига Audi машинаси совға қилинди.
Интернет нашрлари Audi компаниясининг Мадрид футболчиларига совға қилган машиналари суратларини эълон қилди.
Q7 Sport 3.0 TDI 272cv 8 speed (272 от кучи) — Лука Зидан, Борха Майорал, Ашраф Ҳакими, Дани Себальос, Даниэль Карвахаль, Матео Ковачич, Касемиро, Лука Модрич, Гарет Бэйл, Иско.
SQ5 3.0 TFSI 354cv 8 speed (354 от кучи) — Тони Кроос
Q7 e-tron sport 3.0 TDI 8 speed (373 от кучи) — Хесус Вальехо, Тео Эрнандес, Маркос Льоренте
RS6 Performance 4.0 TFSI 605cv 8 speed — Марсело, Начо, Рафаэль Варан
RS5 2.9 TFSI 8 speed — Лукас Васкес, Карим Бензема
SQ7 4.0 TDI 8 speed — Кико Касилья
RS7 per 4.0 TFSI 8 speed — Кейлор Навас, Криштиану Роналду
S5 3.0 TFSI 8 speed — Марко Асенсио
R8 Spyder 5.2 FSI 540 7 speed — Серхио Рамос
Изоҳ (0)