Эрон миллий нефть-кимё компанияси раҳбари Сайид Ризо Наврўззода Ўзбекистон Форс кўрфази атрофидаги Эрон нефть-кимё корхоналарида ўз улушига эга бўлиш ниятида эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда «Review.uz» хабар бермоқда.
«Ўзбекистон табиий газ ресурсларига бой, аммо мамлакат нефть-кимё соҳаларига инвестиция киритиши учун очиқ», — унинг сўзларини келтиради Shana агентлиги.
Эрон нефть вазири Бежан Номдор Зангонанинг Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Алишер Султонов билан учрашувдан сўнг инвестициялар масаласи кўтарилди.
«NPC ва Ўзбекистон ҳукумати вакиллари Эрон нефть-кимёсига инвестиция киритиш имкониятларини баҳоламоқчи», — маълум қилди Наврўззода.
Ўзбекистон метанол-олефин билан боғлиқ лойиҳаларга қизиқиш билдирмоқда.
Эрон 2016 йил январида халқаро санкциялар бекор қилинганидан сўнг энергия бозорини чет эл инвестициялари учун очган эди.
Изоҳ (0)